Лондоннинг Брикстон туманидаги 16 қаватли турар жой биноларидан бирида ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда Evening Standard.

Гувоҳларнинг айтишича, бир нечта овози баланд бўлмаган портлашлар содир бўлгандан кейин уй ойналаридан тутун чиқа бошлаган.

Воқеа жойида 10 та ўт ўчириш машинаси ва ўт ўчириш-қутқариш бригадаларининг 70 нафар ходими иш олиб борган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.