Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубоги — 2016 турнири гуруҳ босқичида Панамага қарши кечган учрашувдан (5:0) кейинги фикрларини билдириб ўтди.

Жароҳатидан тикланган Месси ўйиннинг 61-дақиқасида майдонга чиқди ва 26 дақиқа ичида хет-трикни расмийлаштирди. 

«Мен барчага қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман, айниқса стадионга келган мухлисларга. Оғриқлар ўтиб кетди. Аргентина жамоавий футбол намойиш этди, ўйин шиддатли ва мураккаб кечди, чунки майдон майсаси анча ўсиқ экан. Ўйин оғир кечди, лекин биз ўзимиз истаган натижага эришдик. Жамоа яхши ишламоқда. 2та ўйинда 2та ғалаба қайд этдик — бу жуда зўр кўрсаткич», — дея Мессидан иқтибос келтиради Goal нашри.