Польша пойтахти Варшавада НАТО саммити ўтказиладиган жойда узунлиги 1,5 км лик вақтинчалик бетон девор ўрнатилади.

Интернетда полициянинг расмий сайтида чоп этилган буюртмага кўра, девор баландлиги 2,5 метрни ташкил қилиши мумкин ва саммит бўлиб ўтадиган бутун Миллий стадионни ўраб олиши керак, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

Учрашув жойига махсус транспортнинг кириб-чиқиши учун деворда дарвозалар учун бир нечта туйнуклар қолдириш режалаштирилмоқда. 

НАТОнинг Варшавадаги саммити 8-9 июлда бўлиб ўтади. Саммит ташкилотчиларининг айтишича, учрашувга НАТОнинг 28 та аъзо давлати, 26 та ҳамкор давлати делегациялари, Европа Иттифоқи, БМТ, Жаҳон банки вакиллари, ҳаммаси бўлиб 2 мингга яқин одам йиғилади.

Маълум қилинишича, Саммитда муҳокама қилинадиган мавзулардан бири "Россияни  ушлаб туриш" масаласи бўлади. Бу ҳақда АҚШ вакили Виктория Нуланд маълум қилди.