Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, Ақтўбега ҳужум қилганлар, мамлакатни зиддиятлар ўчоғига айлантиришни ва терроризмни кенг ёйишни хоҳлаган. 

"Бир неча кун аввал, биз, Ақтўбеда кенг кўламли террористик хуружга дуч келдик. Бу ўз халқига нисбатан содир этилган жиноят бўлиб, уни мамлакатимизни можаролар гирдобига тортиш ва терроризмни кенг тарқалишини истаганлар амалга оширган", —деган президент Остонадаги Nazarbayev University битирувчиларига диплом топшириш тантанасида. 

Унинг қайд этишича, бундай фожиали воқеаларга қарамай, Қозоғистон ўз ислоҳотларини давом эттиради ва мамлакат олдида турган барча стратегик вазифаларни амалга оширади. 

"Тинчлик ва хотиржамлик, хавфсизлик — булар мустақил Қозоғистоннинг бош қадриятларидир. Агар булар бўлмаса, мамлакатимиз ҳам бўлмайди", — дея таъкидлаган Назарбоев.