Германия ташқи ишлар вазирлиги турк илдизларига турк эга депутатларни яқин орада Туркияга бормасликка чақирди, деб хабар бермоқда Spiegel Online.

Таъкидланишича, бир қатор депутатлар Туркияга боришдан бош тортганлар, улардан бири ҳаттоки Туркияда дала ҳовлида турган ота-онасини у ердан кетишларини сўраган. 

2 июнда бундестаг Усмон империясида арманларнинг оммавий ўлдирилиши геноцид деб тан олинган резолюцияни қабул қилди.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель бундестаг раҳбарини Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни танқид қилгандан кейин олқишлаб, унга қарсак чалгани маълум қилинганди.