«Лестер» жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди «Арсенал»га ўтишдан бош тортган. Бу ҳақда Talkspor манбасига асосланиб, Tribuna.uz хабар тарқатди.

«Мен «Арсенал» вакиллари билан гаплашдим, турли миш-мишлар юрибди, кўринишидан Варди шартнома тузиш арафасигача етиб келган. У тиббий кўрикдан ҳам ўтган, аммо охир-оқибат шартнома тузишдан бош тортган», — дейди порталнинг вазиятга яқин манбаси.

Бундан олдинроқ, жамоадошлари  Вардини Лестерда қолишга ундагани ҳақида хабар берилганди.