Олмаоталик бир неча киши Сайран сув омборига тушиб кетган итни қутқаришда иштирок этдилар. Ит сувга тушиб кетгач, қиялама девордан ўзи мустақил равишда чиқа олмаган. Уни аниқлаган одамларда уни тортиб олишга арқон бўлмаган. Шунда улар "тирик занжир" бўлиб тизилиб, итни чиқариб олишга қарор қилишди.                             

5 киши бир-бирларининг қўлларини мақкам ушлаб, бир қатор бўлиб тизилиб туришди. Занжирнинг охирида турган киши итни бўйнидан тутиб, уни сувдан чиқариб олди.