Sony Interactive Entertainment нинг президенти ва бош директори Эндрю Хаус компания PlayStation 4 нинг янада кучли версияси устида иш олиб бораётганини тасдиқлади. У мавжуд қурилма билан параллел равишда сотувга чиқади. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Neo деб номланган янги қурилма 4K ни қўллаб-қувватлайди ва ҳозирги PlayStation 4 га нисбатан кучлироқ бўлади.

Эндрю Хауснинг сўзларига кўра, янгиланган PS4 олдингисига қараганда қимматроқ бўлади. У кўпроқ хардкор-геймерларга ва 4K-телевизори борларга маъқул тушади.
Бош директорнинг маълум қилишича, ушбу иккита қурилма янги авлод қурилмаси ишлаб чиқарилгунга қадар, параллел равишда сотилади ва қўлланилади.