Марсель шаҳри портида футбол мухлислари иштирокидаги тартибсизликлар давом этмоқда. 

RT мухбири жараённи видеога олиб, интернетга жойлаштирди.

Видеотасвирда мухлисларга полиция томонидан кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланган, мухлислар эса шиша идишлар улоқтиришаётгани кўрсатилган.

Тўқнашувларда бугун ўзаро ўйин ўтказадиган Англия ва Россия терма жамоаси мухлислари, шунингдек маҳаллий жамоа фанатлари иштирок этмоқда.

Англия ва Россия учрашуви шаҳардаги "Велодром" стадионида Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Бундан олдин ҳам, кун бўйи мухлислар иштирокида бир неча бор тўқнашувлар содир бўлди. Аввалига инглизлар барлардан бирида маҳаллий аҳоли вакиллари билан жанжаллашди. Кейинроқ инглизлар россияликларнинг автобусини тошбўрон қилишди. Икки терма жамоа фанатлари гуруҳи ўртасидаги тўқнашув тўхтатиб қолинган.