Москвада «Муз-ТВ 2016» йиллик миллий тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда.

Бу йилги энг яхши қўшиқчи сифатида Полина Гагарина эътироф этилди. Энг яхши поп-гуруҳ Serebro бўлди. Энг яхши дуэт сифатида Григорий Лепс ва Ани Лорак топилди.

“Энг яхши эркаклар видеоси” йўналишида биринчиликни рэпер Тимати ва Рекорд-Оркестр “Баклажан” компазицияси учун қўлга киритди. Аёллар видеосида эса биринчилик Анита Цойнинг «Без вещей» клипига насиб этди.