23-24 июнь кунлари Ўзбекистонда ШҲТ давлат раҳбарларининг олий даражадаги саммити бўлиб ўтади. Шу муносабат билан, мамлакат пойтахтида қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилади. 

Олий даражадаги халқаро анжуманларни ўтказиш борасида жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Саммит хавфсизлигини таъминловчи махсус хизматлар, жорий йил 16 июнидан бошлаб, фуқаролар учун Ўзбекистон пойтахтига кириш ва чиқишни тақиқлашга қарор қилган, деб хабар қилмоқда nuz.uz сайти. 

Республика ИИВдаги манбага кўра, шаҳарга кириш барча турдаги автомобиль ва темирйўл транспорти учун ёпилади. Бундай чоралар, айрим авиаташувчилар учун ҳам қўлланилади. Тошкентга киришга жорий қилинган вақтинчалик тақиқлаш давлат раҳбарларининг Ўзбекистондан кетиши билан бекор қилинади. 

Шаҳар ичидаги барча жамоат транспортлари эса жадвалда белгиланган тартибда ҳаракатини давом эттиради.