Ҳолливуд актёри Жонни Депп ўзининг The Hollywood Vampires мусиқий гуруҳи билан гастроль сафаридан қайтгандан сўнг Баҳамадаги оролига келди. Бу ҳақида People нашри хабар беради. 

Манбага кўра, у бир неча кун ўз оролида қолишни режалаштирмоқда. 

Гастроль сафарларида актёр бошига тушган қийинчиликларни енгишга ҳаракат қилди - бир томондан онаси вафот этган бўлса, иккинчи томондан турмуш ўртоғи актриса Эмбер Ҳёрд у билан ажрашишга ариза берган. 

Эмбер Ҳёрд турмуш ўртоғи томонидан калтаклангани ҳақида шикоят аризаси ёзиб, уни Лос-Анжелес полициясига жўнатган.

Бундан ташқари, актрисанинг адвокатлари уни эрига нисбатан шантаж ва манипуляцияда айблаган комик Даг Стэнҳоупни ҳам судга беришди.