«Жунглилар китоби» фильми жаҳон кинотеатрларида 900 млн доллардан ортиқ маблағ тўплашга муваффақ бўлган, деб хабар қилмоқда Variety нашри.

Қайд этилишича, ушбу картина Disneyнинг катта маблағ тўплай олган учинчи маҳсулотидир. Бундан аввал, «Капитан Америка: фуқаролик уруши» ва «Ҳайвонлар шаҳри» шундай натижага эришган эди.

«Жунглилар китоби» АҚШда 349,9 млн доллар ва хорижда 549,9 млн доллар тўплаган. 

Унинг АҚШдаги ижараси бошланганидан 4 кун ўтгач, Disney тушумни ҳисоб-китоб қилишини эълон қилди. 

Аввалроқ, «Жунглилар китоби» МДҲдаги кинопрокатда етакчилик қилаётгани хабар қилинганди.