Британиялик журналист Европа-2016 чемпионатининг хавфсизлик тизимини синовдан ўтказиб, унда қатор камчиликларни аниқлади, деб ёзади The Sun газетаси. 

Нашр ходими Росс Кемпселл 10 июнь куни Марселдаги «Велодром» стадионига яқинлашган. Бу ерда, 11 июнь куни Англия ва Россия термаларининг учрашуви бўлиб ўтади. У, ҳужжат ва аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги рухсатномани кўрсатмасдан, стадион ходимидан уни ичкарига қўйишни илтимос қилган, хизматчи унга изн берган. 

Репортер ҳеч қандай тўсиқсиз трибунага кўтарилган ҳамда стадионнинг янги қурилаётган кириш қисми ҳудудига борган. У бу ерда ярим соатлар бўлган. Унинг айтишича, бу вақт ҳар қандай бомба ёки портловчи мосламани ўрнатишга кифоя қилиши аниқ.