АҚШ давлат байроқлари Орландодаги отишма қурбонлари хотирасига туширилади, дейилмоқда АҚШ президенти Барак Обама фармонида.

16 июнда қуёш ботгунича Оқ уй ва АҚШнинг барча жамоатчилик бинолари ва ташкилотлари, ҳарбий базалари, кема ва барча ҳудудларида байроқлар тушириб қўйилади.

Орландодаги тунги клубдаги отишмада 50 киши ҳалок бўлди, яна 53 киши яраланди. Қотил АҚШ фуқароси Омар Матин полиция томонидан уч соатлик қаршиликдан кейин штурм вақтида йўқ қилинди. Орландодаги отишма АҚШ тарихидаги энг оммавий қотиллик бўлди.