Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида қурол дўкони ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштирган террорчилар қшлга киритган қуроллари билан бир қанча давлат ташкилотларининг маъмурий биноларини босиб олишни режалаштиришган. Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари ўринбосари Нургали Билисбеков маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус гуруҳларнинг ўз вақтида олиб борган чора-тадбирлари натижасида уларнинг бу мақсадлари амалга ошмаган. Антитеррор операциялари вақтида 19 террорчи йўқ қилинган ва 9 нафари қўлга олинган.

“Қўлга олинганлар ўзларининг жиноий ҳаракатлари ҳақида кўрсатма бермоқда”, деди Билисбеков.

Унинг айтишича, жиноятчилар 23 дона қуро ўғирлашга муваффақ бўлган. Уларнинг бари қайтариб олинган. Шунингдек, ушбу ҳодиса юзасидан 25 та жиноий иш қўзғатилган.