Япон полицияси ходимлари бутун мамлакатдаги банкоматлардан 16,8 миллионга яқин маблағнинг ўғирланишига тааллуқли жиноий ишга алоқаси борликда гумонланиб, яна икки нафар шахсни қўлга олди.

NHK телеканали текширув манбалари асосида хабар беришича, биринчи қўлга олинган шахс банкоматлардан 17,7 минг доллар ўғирлаган. Иккинчи шахс эса 4,7 минг доллар.

2016 йилнинг 15 май куни 100 кишидан иборат жиноий гуруҳ сохта карталар ёрдамида бир вақтнинг ўзида бутун мамлакат бўйлаб жойлашган банкоматлардан пул ўғирлашган эди. Улар уч соат ичида Япониянинг 16 префектурасидаги 1400 та банкоматдан пул ечишнинг уддасидан чиқишган.