Япониялик метеорологлар 30 йил ичида биринчи марта самолётдан тўфонларни кузатишни бошлашади, бу эса уларга кучли циклонларнинг траекториясини аниқ аниқлашга имкон беради.

NHK телеканали маълум қилишича, айни вақтда тўфонлар сунъий йўлдош ёрдамида кузатилмоқда. Улар ёрдамида мутахассислар тўфон ичидаги шамол тезлиги ва атмосфера босимини аниқлашлари ҳамда циклон кучининг сурилиши траекториясини олдиндан эта олишлари мумкин. Бироқ, замонавий технологияларнинг ривожланишига қарамасдан, кучли тўфонлар учун прогноз тузиш ҳанузгача мураккаблик туғдиради.

Бу вазифани бажариш учун Нагоя университети, Рюкю ороллари университети ва Метеорологик тадқиқот институти олимлари гуруҳи 2017 йилдан махсус самолёт бортидан циклонларни мониторинг қилишни бошлайди. Охирги бундай тажриба Японияда 1987 йилда АҚШ кўмагида ўтказилганди.

Фараз қилинишича, тўфонларни кузатиш вақтида мутахассислар бўлган самолёт циклонга максимал даражада яқинлашади. Бундан кейин тўфон ҳудудига махсус радиозонд ташланади, у олимларга шамол тезлиги ва йўналиши, турли баландликлардаги ҳарорат ва намлик ҳақидаги кўрсаткичларни узатади.

Кутилишича, самолётдан циклонларни кузатиш бўйича тажриба 2020 йилгача давом этади.

Маълумот учун, тропик бўрон унинг ҳаракатланишига ҳамроҳлик қилувчи шамол тезлиги 62 км/соатдан ошса номланади. Циклонлардан кўриладиган зарар ва уларнинг даражаси   Саффир-Симпсон шкаласи бўйича 5 даражага эга. Шамол тезлиги 119 км/соатдан кўпроқ бўлса, 1-тоифадаги тўфон бўлади. 5-тоифадаги тўфоннинг тезлиги 250 км/соатни ташкил қилади, бундай циклон одатда фалокатли оқибатларга олиб келади.