WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж сайт Хиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби бўлганда олган ва жўнатган электрон хатларининг яна бир сериясини чоп этишини айтди.

"Бизда Хиллари Клинтоннинг сизиб чиқиб кетган электрон хатлари бор, улар чоп этилишни кутмоқда", деб Ассанжнинг сўзларини келтириб ўтди Guardian нашри. Ассанж қачон ва қанча хатни чоп этиши борасида аниқлик киритмаган.

Газетанинг таъкидлашича, WikiLeaks маълумотлари Клинтоннинг ҳаракатларини оммавий равишда танқил қилувчи Дональд Трамп учун навбатдаги марта қўл келиши мумкин. Унинг фикрича, Клинтон бу хатти-ҳаракатлари учун жавоб бериши керак.

Айни вақтда Федерал қидирувлар бюроси Клинтонга нисбатан тергов олиб бормоқда. Жумладан, ФҚБ Клинтон махфий маълумотларни жўнатиш учун хусусий электрон почтасидан фойдаланганда федерал қонунни бузган-бузмаганлигини ўрнатмоқда.

Клинтон АҚШ Давлат котиби бўлган 2009-2013 йиллардаги мактублари Wikileaks туфайли ошкор бўлган. Клинтоннинг почтасини Марсель Лехел Лазар исмли хакер очган.