БАА қуролли кучларига қарашли вертолётнинг қулаши натижасида учувчи ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Амирликнинг WAM ахборот агентлиги ҳарбий қўмондонликка асосланиб, хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вертолёт штатдаги парвозини амалга ошираётган бўлган.

Воқеа юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилган.