Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Қадамжой туманидаги Пилдириқ масканида Айдаркен чегара бўлинмси чегарачилари чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган беш нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда ҚР чегара-патруль хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар, чегара пунктини четлаб ўтиб, Қирғизистон ҳудудига кирмоқчи бўлишган. Зарур ҳужжатлар тўлдирилгач, қўлга олинганлар ҚР миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимига топширилган.