Ядро келишуви Ғарбнинг Эрон Ислом Республикасига нисбатан душманлик кайфияти йўқолганидан далолат бермайди. Бу ҳақда 12 июль куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бу келишув Эрондан нафақат санкциялар босимини олиб ташлади, балки Ғарбнинг доимий хавфини ҳам йўқотди. “Аммо бу четдан қараганда, ҳаммаси жойидагидек кўринувчи ҳолат Ғарбнинг Эронга нисбатан душманлик кайфиятини йўқолганидан далолат бермайди”, - деди у.

У мамлакат парламентида чиқиш қилар экан, Эрон учун атом келишуви ҳам муҳим аҳамият касб этиши ҳақида гапириб ўтган. 

“Ўтган йил бирор-бир ой Эронга босим ўтказилмаси ўтгани йўқ. Мамлакатга нисбатан янгидан-янги чора-тадбирлар қўлланилди. Агар хаммаси шундай кетганида мамлакатнинг нефть экспорти тушиб кетган бўлар эди”, - деган Муҳаммад Жавод Зариф.