Футбол бўйича Туркия терма жамоаси бош мураббийи Фотиҳ Терим Евро-2016’да Хорватияга қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз учун гуруҳдан чиқиш муҳимдир. Агар бу юз берса, унда биз жиддийроқ нарсага даъвогарлик қиламиз. Хорватия юқори синфдаги футболчиларга эга нуфузли жамоа, уларга катта ҳурмат билан қараймиз.

Ёш Эмре Мор – нодир футболчи. Мен уни миллий жамоага таклиф қилдим ва ўйлайманки, тўғри қарор қабул қилдим. Ундан жаҳон миқёсидаги футболчи етишиб чиқади. Бироқ у ўйинга тўғри муносабатда бўлишни ўрганиши лозим.

Арда Тўрон клубда кўпроқ ўйнашини истардик. Бироқ у ҳаттоки умуман ўйин амалиётига эга бўлмаганда ҳам доимо Туркия сафида ўйнарди. У клубда қанча ўйнашига қарамасдан, Арда жамоамизнинг энг муҳим футболчиси бўлиб қолади", деб айтди Терим.