11 июнь куни Марсель шаҳридаги "Велодром" ўйингоҳида Россия ва Англия ўртасидаги учрашув якунланганидан кейин россиялик фанатлар инглиз ишқибозлари жойлашган трибунага бостириб кириб, жанжал бошлашди.

Ўйин якунланиши биланоқ эса россиялик мухлисларни тутиб туришнинг иложи бўлмай қолди, улар 2та мушак отиб, ракетницадан икки марта ўқ узишди.

Стадион ходимлари катта қийинчилик билан тартибсизликларни тўхтатишган.

Лекин стадиондан ташқарида, тунбўйи кичик тўқнашувлар давом этган.

Охирги маълумотларга кўра, кун бўйи юз берган тартибсизликлар натижасида 35 киши жароҳатланган.

Манба: tribuna.uz