Греция Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида Албания-Швейцария учрашувида  албанлар геноциди ҳақидаги иғвогар баннернинг пайдо бўлиши юзасидан қатъий норозилик билдирди ва УЕФА ҳамда Франциядан чемпионат ташкилотчилари сифатида тушунтириш беришни талаб қилди. Бу ҳақда Греция ташқи ишлар вазирлиги вакили Эвстратиос Эфтимиу маълум қилди.  

11 июнда албаниялик мухлислар Греция "Цамурияда 100 минг албаннинг геноцидида" айбланган баннерни намойиш қилишди.

Греция шимолидаги бу вилоят аҳолиси ислом динига ўтган насронийлар бўлиб, улар мусулмон албанлар деб аталади. Улар Иккинчи жаҳон урушида фашистлар билан ҳамкорлик қилган, ўз батальонларини ташкил қилиб, ваҳшийликлар қилган ҳамда урушдан кейин қочишга мажбур бўлган. Уларнинг мол-мулки суд қарори билан мусодара қилинган.

Ҳозирда Албания ушбу ҳолат юзасидан Грецияга ҳудудий ва мулкий эътирозлар билдирмоқда ва цамидларнинг геноцидида айблаб, "Цамурия муаммосини ҳал қилишни" талаб қилмоқда. Афинада немис фашистларининг шериклари суд томонидан қоралангани айтилиб, бу муаммо борлиги тан олинмайди.

"Иғвогар баннернинг Албания-Швейцария учрашувида пайдо бўлиши ўзидан сурбетларча акцияни намоён қилади. Бу иғво иғвогар мазмундаги шиорлар ёзилган баннерлар пайдо бўлмаслиги учун жавобгар бўлган УЕФА қоидасини бузади ва ташкилот айбдорларни жазолаш бўйича зудлик билан чоралар кўриши лозим", деб айтди Эфтимиу.

"Греция ҳукумати УЕФА ва франциялик ташкилотчиларга кучайтирилган хавфсизлик чораларига қарамасдан, улар бундай баннернинг пайдо бўлишининг олдини ололмаганлари бўйича қатъий арзнома тайёрламоқда ва тушунтириш кутиб қолади. Бундай арзнома албан ҳукуматига ҳам билдирилади, биз улардан бундай иғвогар ҳаракатларнинг қораланишини кутиб қоламиз", деб айтди Эфтимиу.

Унинг айтишича, бу иғвогар ҳаракатлар Греция ва Албаниянинг яқинлашиши ва Албания ташқи ишлар вазирлиги томонидан "Цамурия муаммоси" йўқлиги расман тан олинганидан норози бўлаётган доиралар томонидан амалга оширилган.