Ироқ федерал полицияси кучлари қўмондони Раид Шокир Жавдат хавфсизлик кучлари Ироқнинг Ал-Фаллужа марказини 2-3 кун ичида штурм қилишни бошлаши кераклигини айтди. Бу ҳақда Sputnik ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Кейинги 2-3 кун ичида "Ал-Хашд аш-Шаъбий" (шиалар кўнгилли ҳарбийлашган тузилмаси) ва хавфсизлик кучлари Ал-Фаллужа марказини, унинг атрофидаги ҳудудни озод қилгандан кейин штурм қилишни бошлайди", деб аниқлик киритди Жавдат.   

Унинг айтишича, айни вақтда майдони минглаб километрни ташқил қиладиган озод қилинган ерлар ва ҳудудлар Бағдоддаги операциялар қўмондонлигига топширилмоқда.