Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Сицилия ва Шимолий Африка ўртасида 11 та қутқарув операцияси ўтказиши натижасида 1348 нафар муҳожирнинг ҳаётини қутқариб қолди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Таъкидланишича, охирги 3 кун ичида 3000 дан ортиқ одам қутқариб қолинган.

Агентлик маълумотларига кўра, Италияга йил бошидан келган муҳожирларнинг умумий сони 50 мингга яқинни ташкил қилади, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоиз камроқ.