Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн Евро-2016’нинг гуруҳ босқичидаги Россияга қарши учрашув натижасига изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, 11 июнда бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Россияликлар ютқазилаётгани ўйинни Василий Березуцкий голи эвазига дуранг натижа билан якунлай олишди.

"Биз жуда яхши ўйнадик. Россияни 3:0, 4:0 ҳисобида ютишимиз мумкин эди. Афсуски, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ва бунинг учун қатат ҳақ тўладик. Жуда аламли, чунки Англия ютишга лойиқ эди. Уэльс билан ҳам шундай ўйнаймиз. Албатта, ўйин охиридаги аҳмоқона хатони инобатга олмаса", деб айтди Кейн.