Қизил Хоч халқаро қўмитасининг президенти (ҚХХҚ) Питер Маурер Сурияда тинчлик томон йўл топиш истиқболларига ноумидлик билдирмоқда. У ўз нуқтаи назарини Швейцариянинг Sonntags Blick газетасига берган интервьюсида чоп этди.

"Умуман олганда, динамика уруш тез орада якунланмаслигидан далолат бермоқда", - дея қайд этади Маурер Женевадаги тинчлик музокараларининг қийинчилик билан олға сурилаётганига эътибор қаратиб.  ҚХХҚ президенти фикрича, 27 февралдан жорий қилинган Суриядаги алангани бартараф қилиш режими билан фақатгина кутилган натижаларнинг бир қисмига эришилди, холос. "Алангани бартараф этишнинг иложи бўлмади, деб ҳисобласак ҳам бўлаверади.  Менинг фикримча, бу режим ҳарбий ҳаракатларни қисман тўхтатиб турди", - дея қайд этди у.

Маурер сўзларига кўра, бу режимнинг кучга кириши сурияликларда умид уйғотди, бироқ “бошқа турдаги тинчлик ҳақида сулҳ ва музокаралар киритиш зарур”. Қизил Хоч президентининг сўзларига кўра, унинг қўли остидаги ташкилот Сурияда гуманитар операциялар ўтказишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. "Мамлакат инфратузилмаси қаттиқ зарар кўрган. Эҳтимол Суриядаги бу ихтилофли вазият аҳолининг катта қисми ўз ерини ташлаб кетишига сабаб бўлгандир", - дея баён этди Питер Маурер.