Америка Кубоги гуруҳ баҳсларининг якунловчи учинчи турида Колумбия термаси мусобақанинг кейинги босқичига чиқишдан умидини узган Коста-Рика термасига мағлуб бўлди. Ўйин 3:2 натижаси билан коста-рикаликлар ҳисобига ҳал бўлди.
Коста-Рика термаси учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Хоан Венегаснинг зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, колумбиялик футболчи Франк Фабра ҳисобни тенглаштирди. Аммо 34-дақиқада колумбиялик ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 
58-дақиқада Сельсо Борхес коста-рикаликларнинг ҳисобини йириклаштиради – 3:1. 73-дақиқага келиб колумбиялик футболчи Марлос Морено учрашувдаги сўнгги голни киритди.
Америка Кубоги
Колумбия – Коста-Рика – 2:3
Голлар: Венегас, 2 (0:1); Фабра, 6 (1:1); Фабра, 34 (1:2, автогол); Борхес, 58 (1:3); Морено, 73 (2:3).
Огоҳлантириш: Мартинес, 42 – Асофейфа, 44; Пембертон, 83; Уостон, 88; Кэмпбелл, 90+3.

Манба: Tribuna.uz