Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 5 июнь куни шаҳарда содир этилган терактларга алоқадаорликда гумон қилиниб, икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) маълум қилган.
“Қозоғистон Республикасининг Антитеррор маркази шуни маълум қиладики, терроризмга қарши кураш штаби билан олиб борилган тезкор тадбирда Ақтўбе вилоятида қидирувда бўлган террорчилар Б.Куанишбаев ва А.Акпанбетовлар қўлга олинган”, - дейилади МХҚ берган маълумотда.
Маълумотда келтирилишича, операция вақтида аҳоли орасида қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган.