Европа чемпионати доирасида футбол фанатлари билан боғлиқ навбатдаги ҳодиса якшанба куни Лилль шаҳрида содир бўлди. Шу шаҳарда ўзаро учрашув ўтказадиган Украина ва Германия терма жамоалари мухлислари тўқнашган. Бу ҳақда маҳаллий La Voix du Nord нашри хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, немисларнинг 30 кишидан иборат гуруҳи Гран-Пляс майдонида украиналик мухлисларга ҳужум қилган. Вазиятга полициячилар аралашган ва жанжал бартараф этилган. Германия фуқароси бўлган бир шахс қўлга олинган.

Германия ва Украина терма жамоалари баҳси Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.

11 июнь куни Марселда Россия – Англия учрашуви арафасида ва ўйиндан кейин англиялик ва россиялик фанатлар иштирокида тўқнашувлар бўлиб ўтди.

12 июнь куни УЕФА Россия ва Англия терма жамоаларини мухлислар тўқнашуви давом этадиган бўлса, Европа чемпионатидан четлатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.