Мексикада бензовоз ва йўл танламас тўқнашуви оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Жаҳон 12 Июнь 2016 4898

Мексика ғарбида жойлашган Мичоакан штатида 11 июль тунда бензовоз ва йўл танламас юзма-юз тўқнашиб кетди. Маҳаллий қутқарув хизмати вакилларининг маълум қилишларича, автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони саккиз нафарни ташкил этади. Қурбонлар орасида уч нафар ёш бола ҳам бўлган ва уларнинг барчаси енгил машина салонида бўлишган. Етти нафари воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган, бир киши эса Уруапан шаҳрида шифохонада вафот этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари маълум қилишича, фожиага сабаб бензовознинг тормози ишламай қолиши бўлган. У йўл танламас билан тўқнашиб кетгач, йўлдан чиқиб кетган ва бир оздан сўнг ёна бошлаган. Юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган. У қидирувга берилган.

Кун янгиликлари
Адҳам Икромов вазирликка тайинланганидан 2 ой ўтиб лавозимни тарк этди
Андижон вилояти ҳокими билан очиқ суҳбат (Видео)
Arutz 7: Путин Эрон билан келишиб, Сталиннинг энг ёмон хатосини такрорламоқда
10:17 40760 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев геологлар фаолиятидан норози
Россияда ишловчи муҳожирлар мамлакат квотаси билан ҳаж зиёратига боришлари мумкин
19:11 7 Жаҳон
Оятуллоҳ Ҳаменеий Исроил фуқароларини "сохта халқ" деб атади
19:09 28 Жаҳон
Ядро физикаси билан шуғулланувчи ўзбекистонлик олим талабалар билан учрашди 
PhD илмий даражасини олиш учун нечта тўсиқдан “эсон-омон” ўтиб олиш керак?..
Фото: Какао, ерёнғоқ, бодом , кунжут - ҳосил беришдан аввал қандай ўсади?
18:59 164 Lifestyle
Виталий Чуркин ўлимидан кейин Жасорат ордени билан тақдирланди
18:46 546 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар