Милан шаҳридаги турар жой биноларидан бири қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий қутқарув хизматидагиларга асосланган ҳолда Corriere.it хабар тарқатган.

Аниқлик киритилишича, яна 2 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳодиса маиший газ портлаши оқибатида рўй берган.