"Мистрал" вертолёт ташувчи кемаларидан биринчиси 12 июнь эрталаб Франциянинг Сен-Назеридаги верфни тарк этди ва Мисрнинг Искандария портига йўл олди.

Кема Мисрга 2 июнда топширилган. Даставвал Россия учун қурилган кема номи "Владивосток"дан Gamal Abdel Nasser номига ўзгартирилди.

Кемаларни қурган DCNS корпорацияси Искандарияга келишдан аввал Миср ва Франция ҳарбий-денгиз кучларининг биргаликдаги машғулотларида иштирок этади.

Россия Францияга кемаларга 2011 йилда буюртма берган эди, бироқ 2014 йилда Париж Украинадаги вазият туфайли уларни Россияга беришдан бош тортган. 2015 йилда Россия ва Франция президентлари кемаларни қуриш ва етказиб бериш бўйича шартномани бекор қилиш ва Россияга тўланган маблағларни қайтариш бўйича қарор қабул қилишган.