ИШИД жангарилари 12 июль куни Ливиянинг Миллий келишув ҳукуматига қарши Сирт шаҳрида учта теракт содир этди. Бу ҳақда France Presse агентлиги хабар бермоқда.

“Уч нафар террорчи-худкуш Сиртда портловчи моддалар бор автомобилни портлатиб юборди. Ҳужумларнинг бари бизнинг бўлимимизга қаратилган эди”, - деди агентликка ҳарбий операция матбуот хихмати вакили полковник Реда Исса. – Биринчи ҳужум ҳукумат кучлари жойлашган жойдан бир неча метр узоқликда бўлди”.

Иккинчи ҳужум, агентликнинг маълум қилишича, бўлимнинг шаҳар ғарбида жойлашган қисмига қаратилган. Учинчи ҳужум эса шаҳарда жойлашган ҳарбий шифохонага қаратилган.

“Аскарларимиз орасида қурбонлар бор”, - қўшимча қилди Исса.