Орландода оммавий қотиллик содир этган жиноятчи Омар Матиннинг отаси Содиқ Матин ўғлининг қилмиши учун NBC эфирида кечирим сўради.

Орландодаги тунгли клубда содир этилган отишмада 50 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланди. Жиноятчи полиция  томонидан отиб ўлдирилган. Полиция босқинчининг номини расман айтмаган, бироқ кўплаб ОАВлар гап АҚШ фуқароси Омар Матин ҳақида кетаётганини маълум қилган.

"Биз ушбу нохуш воқеа учун узр айтмоқчимиз. Биз у кўрган қандайдир ҳаракатлар ҳақида билмаймиз. Биз ҳам бутун мамлакат каби карахт ҳолдамиз", деб айтди Содиқ Матин.

Унинг айтишича, юз берган воқеа "дин билан ҳеч қандай алоқага эга эмас".