«Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Херард Пике турли жамоаларда ёш футболчиларга кўрсатиладиган муносабатларни таққослади. 

«Испания терма жамоасига ёш футболчиларнинг қўшилиб кетиши жуда осон бўлмоқда. Ҳозир аввалгидан анча яхшироқ. Қачонки мен 17 ёшдалигимда (2004 йили - таҳрир - Tribuna.uz) «Манчестер Юнайтед»нинг асосий таркибига киришга уринганман, бу жуда ҳам қийин бўлганди. «МЮ»нинг асосий таркиб футболчилари жуда ёмон тутишган, худди ҳайвонларча.

Ҳозирги кунда сен ҳазил қилишга ҳаддинг сиғса, дарҳол жазоланасан. Мен бир сафар Деулофеу жамоага энди келган вақтида, у тушлик маҳали ўтирмоқчи бўлган стулни тортиб қўйгандим ва Херард йиқилиб тушганди. Менга ўшанда хайфсан эълон қилишган.

«Манчестер Юнайтед»да эса бундай воқеалар деярли ҳар куни рўй берарди», – дея Пикенинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Пике «Манчестер Юнайтед» сафида 2004 йилдан 2008 йилгача бўлга ва манкунианликлар жамоаси сафида жами 12 учрашувда майдонга тушган, кейин «Барселона»га трансфер қилинган.