Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари сурияликлар учун ижтимоий тармоқлар орқали расмий рухсатномасиз хайрия маблағлари йиғишни тақиқлади. Бу ҳақда шанба куни қироллик ички ишлар вакили генерал Мансур ат-Туркияга асосланиб маҳаллий нашрларда хабар тарқатилди.

Хабарда айтилишича, "тақиққа қармасдан суриялик биродарлар учун мобил телефонлар воситасида хайрия маблағлари йиғиш қамалишга олиб келади".

Бундан ташқари, мамлакатдаги хорижликлар бундай қоидабузарлик учун мамлакатдан чиқариб юборилиши белгиланган.

Ат-Туркиянинг айтишича, сурияликлар учун бу усулда хайрия маблағлари йиғиш мамлакатда ўрнатилган терроризм ва уни молиялаштириш тизимига қарши кураш тартибларига зид ҳисобланади.

Тавсия қилинишича, Рамазон ойида муҳтож мусулмонлар учун хайрия қилмоқчи бўлганлар ўз хайрияларини қирол Салмон номидаги хориждаги мусулмонлар учун инсонпарварлик ёрдамлари етказиб бериш билан шуғулланадиган марказга топширишлари мумкин.