Шанхайдаги халқаро аэропортда портлаш келиб чиқишига сабаб бўлгани тахмин қилинаётган эркак айни дамда шифохонада бўлиб, унинг ҳаёти устида шифокорлар кураш олиб бормоқда.

“Синьхуа” агентлигининг маълум қилишича, у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Аввалроқ аэропортдаги портлашнинг видеоси эълон қилинган эди. Эркакдан ташқари яна тўрт киши ушбу портлашдан жабрланган.