Швеция Ташқи ишлар вазири Маргот Валльстремнинг билдиришича, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши "ЕИнинг таназзулига олиб келиши мумкин".

Валльстремнинг сўзларига кўра, агар Brexit тарафдорлари Буюк Британиядаги референдумда ғалабага эришса, "домино эффекти"ни эслатувчи жараён бошланади.

Ўз навбатида вазирнинг фикрича, Британия ЕИда қоладиган бўлса, ташкилот таркибидаги бошқа мамлакатлар ҳам британияликлар эга бўладиган имтиёзларнига эга бўлишни истай бошлаши мумкин.

Бундан олдинроқ, YouGov компанияси тадқиқотларига кўра, британияликларнинг 43 фоизи мамлакатнинг ЕИдан чиқишини истаётгани аниқланганди.

Brexit бўйича референдум 23 июнь куни ўтказилади.