Замонамиз кишисини саёҳатлар билангина ажаблантириб бўлмайди. Сақлаб қўйган пулингиз бўлса, хоҳлаган жойингизга боришингиз мумкин. Сайёрамиз шу қадар каттаки, унинг узоқ бурчакларига фақат махсус давлат экспедицияларигина бора олади. Мана масалан, тараққиётдан анча узоқда бўлган 7та орол замонавий Робинзон Крузо учун ажойиб уй бўларди.

Тромелин

Франция
Митти француз ороли Мадагаскардан 450 километр нарида жойлашган. У денгиз сатҳидан атиги 7 метр баландликда - океаншуносларнинг таъкидлашича, яна 20 йиллардан сўнг орол буткул сув остига ғарқ бўлади. 

Питкэрн

Буюк Британия
Эллик нафар оролликларнинг барчаси 1790 йилда савдо кемасида шу ерларга келиб қолган исёнчиларнинг авлодларидир. Уларга қандайдир йўллар билан қувноқ тайликлар ҳам қўшилиб қолган.

Кокос ороллари


Австралия
Явадан минг километр ҳамда Австралия қирғоқларидан икки минг километр масофада жойлашган Кокос ороллари 600 минг киши жойлашиб олган 27та маржон атоллар тўпламини ўзида мужассам этган. Бу атоллар Чарльз Дарвинга эволюция назариясини тасдиқлашда кўпдан-кўп ёрдам берган.  

Муқаддас Георг ороллари 


Америка Қўшма Штатлари
Бу ерда энг катта Алеутлар жамиятларидан бири мағрур ҳукм суради. Умуман олганда, ҳиндуларни бу ерларнинг ҳақиқий эгаси дейиш қийин: тюленлар тўдаси ва икки миллион денгиз қушлари бу номга кўпроқ лойиқдир. 

Айиқ ороли


Норвегия
Свальбард архипелагининг энг жанубий ороли Норвегия ерларида ҳақиқий қўрғондек кўринади. Бу ерда деярли ҳеч ким йўқ: 178 квадрат километр ерда фақатгина маҳаллий метеостанциянинг 20 нафарча алмашиб турувчи ходимлари мавжуд.

Флореана


Эквадор
Флореана - Галапагос оролларининг бир қисми ҳисобланади. Бу кичик қуруқлик ери Эквадордан юз километр масофада жойлашган. Флореаннинг аҳолиси атиги юз кишидан иборат, бу ерда битта телефон ва йилда бир марта одам келадиган битта меҳмонхона бор.

Маккуори


Австралия
Агар сиз пингвинларни яхши кўрсангиз, унда Маккуори - орзуингиздаги орол. Оролча Янги Зеландиядан минг километр масофада жойлашган. Маккуори оролчаси Тасмания ҳукумати назорати сотидадир. Унда тахминан эллик нафар киши яшайди.