2016 йилнинг 3 июнь куни АҚШлик афсонавий боксчи Муҳаммад Али вафот этди. Унинг дафн маросими очиқ тарзда шакллантирилиб, видолашув маросимига қатнашиш учун текин чипталар тарқатилди. Бокс қироли билан хайирлашув онларига дунёнинг кўплаб машҳур шахслари иштирок этди. Бундан ташқари, унинг минглаб мухлислари ҳам ушбу дафн тадбирида қатнашишди. Ана шундай мухлис сифатида АҚШда истиқомат қилувчи бокс мухлиси, ўзбекистонлик Шоҳруҳни айтиб ўтиш лозим.

Шоҳрух дафн маросимини ўзининг фейсбук саҳифиси орқали тўғридан-тўғри намойиш этиб турди ва маросимдан сўнг кўплаб спорт мухлислари қаторида спортчи яшаган хонадонда ҳам бўлди.

Манба: hozirchashu.com