Вьетнам социаль республикасининг (ВСР) президенти Чан Дай Куанг жорий йилнинг апрель ойида мамлакат раҳбари лавозимига сайлангач, биринчи халқаро сафарга жўнаб кетди. У 12-14 июнь кунлари Лаосга расмий ташриф уюштиради, 15-16 июнда эса Вьетнам социаль республикаси яқинидаги қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун  Камбожага келади.

Лаос билан ўзаро ҳамкорлик

Чан Дай Куанг Лаос халқ демократик республикаси (ЛХДР) президенти Буннянг  Волачит билан музокараларда икки мамлакат ўртасида мавжуд  «махсус бирдамлик муносабатлари»га мувофиқ икки томонлама самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига эътибор қаратади, деб хабар беради Вьетнам ахборот агентлиги.

ВСР ва ЛХДР савдо, иқтисодиёт, сармоя, мудофаа ва хавфсизлик каби устувор соҳаларга эътибор қаратган ҳолда икки томонлама ҳамкорликнинг  барча мумкин бўлган йўналишлари бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтиришни режалаштирган, деб қайд этади агентлик.

Вьетнам  Лаосда умумий капитали 5 миллиард доллар бўлган 250дан ортиқ сармоя лойиҳасини амалга ошириш учун рухсат олган.

Вьетнамлик инвесторлар эътиборини энергетика, қишлоқ ҳўжалиги, телекоммуникация, қурилиш ва банк фаолияти каби соҳалар жалб қилмоқда. Инвестицион ҳамкорлик билан бир вақтнинг ўзида икки мамлакат товар айирбошлаш ҳажми ошишини ҳам юқори ўринга қўймоқда. 

Сўнгги йилларда  икки томонлама товар айирбошлаш  2015 йил сарҳисобига кўра, 2 миллиард доллар миқдорида ошиб, йиллик ўсишнинг ўртача  30-40 фоизини қайд этди. Икки мамлакат ҳукумати 2020 йилга қадар  йилига 5 миллиард доллар атрофидаги савдо айланмасини йўлга қўйишни мақсад қилди.  

Камбожа билан ҳамкорлик

ВСР президентининг Камбожага расмий ташрифи  Ханой ва Пномпен ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларининг  келажакадаги ривожи учун кучли туртки беради, дейди агентлик. 

Камбожа монархи Нородом Сиамони ва бош вазир Хун Сен билан ўтадиган музокаралар вақтида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш чора-тадбирлари, шунингдек, ўзаро манфаатдорликка асосланган халқаро ва минтақавий масалалар диққат марказда бўлади. 

Вьетнам ва Камбожа халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш сиёсатини олиб боришда давом этмоқда. 
Мамлакатлар ўртасидаги савдо, инвестиция ва иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бормоқда. Икки томонлама товар айирбошлаш 2010 йилдаги 1,8 млрд доллардан  2015 йил сарҳисобига кўра, 3,37 млрд долларга ортган.