Дунёдаги энг йирик супермаркетлар тармоғи Walmart Канадада VISA пластик карталарини қабул қилишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, тармоқнинг бу қарорига транзакциялар ўтказишда тўлов операторларига тўланадиган комиссиянинг оширилгани сабаб бўлди. Walmart вакиллари бу вазият ҳал бўлишига умид билдиришди ва VISA билан музокаралар ўтказиб, муаммонинг умумий ечимини топишмоқчи.

Агентлик маълумотларига кўра, тармоқнинг бошқа бўлимлари, шу жумладан АҚШдаги бўлимлари VISA билан аввалги шартлар бўйича ишлашни давом эттирмоқда.

Март ойида MasterCard тўлов тизими 1 майдан бошқа банкларнинг банкоматларида нақд пул ечишга банклараро комиссияни транзакция миқдоридан 0,5 фоиздан 0,45 фоизгача тушириши маълум қилинганди.