Тошкент ислом университети “Зиё” студияси томонидан Рамазон ойи мобайнида “Орият доно” радиоканали орқали “Зиё чашмаси” радиодастури эфирга бериб борилмоқда. 
Зиё студиясининг бу галги эшиттиришида “Риёдан сақланайлик” мавзуда сўз бориб, унда Тошкент шаҳар “Саид Ваққос ота” масжиди имом-хатиби Фозил Убайдуллаев салбий иллатлардан бири бўлмиш риёнинг зарарлари хусусида сўз юритадилар.
Дастурни 12 июнь куни тонгги соат 03:30 да ҳамда кечги соат 19:30 да тинглашингиз мумкин.

“Зиё” кўрсатувида: Ҳасаднинг ёқимсиз ҳусусиятлари ва унга берилган инсоннинг не кўйларга тушиши ҳақида...

Дунёда шундай боғ борки, у меҳр-муҳаббатни вояга етказади, ер юзида эзгуликларни бунёд этади. Инсон ҳаётининг асоси, имон-эътиқод маскани-  удир. Дунёнинг ободлиги, ҳаётнинг нурафшонлиги ҳам у билан. Жумлаи олам у туфайли бир бутун бешак. Ҳа! Одамзодни бир-бирига яқин қиладиган бу мўъжаз гулшан қалб. Уни ҳамиша пок сақлаш, яхшилик, одамийлик тафти ила юксалтириш лозим.

Динимизнинг муқаддас манбалари бўлмиш Қуръони каримнинг кўплаб оятлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадисларида инсонларнинг ютуғини кўра олмаслик, бахиллик, ҳасад энг ёмон иллатлардан эканлиги таъкидланиб, инсон ўз қалбини бундай офатлардан омон сақлашга чорланади.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларнинг бирида огоҳлик ҳақда нима деганлар? 

Ҳасаднинг энг ёқимсиз ҳусусиятлари ва унга берилган инсоннинг оқибатда не кўйларга тушиши ҳақида...

Муборак Рамазон ойининг хосиятлари ва инсоннинг амал қилиши лозим бўлган гўзал ҳусусиятлари, амаллари тўғрисида...  

Буларнинг барини  “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган Зиё кўрсатувининг “Ҳасад – савоблар кушандаси” мавзуси орқали томоша қилинг.   

Кўрсатув 12 июнь куни тонгги соат 02-40 да ҳамда кечги 18-40 вақти билан эфирга узатилиб, унда бир неча меҳмонлар иштирок этилиши кўзда тутилган.