Хитой саноат ишлаб чиқариши шу йил беш ойи мобайнида йиллик ҳисобда 5,9 фоизга ўсган, деб хабар қилмоқда ХХР давлат статистика бошқармаси ҳисоботида. 

Ҳужжатда қайд этилишича, май ойида саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичи апрель ойидаги ушбу рақам билан бир хил: 6 фоиз бўлган. 

Ҳисоботга кўра, май ойида Хитой саноатининг 41 та йўналишидан 34 тасида ўсиш қайд этилган. Хусусан, автомобилсозлик (11,2 фоиз) ҳамда кимё ва рангли металлургия саноатларида (11,1 фоиз) энг юқори кўрсаткичга эришилган. 

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Хитой саноатида ривожланиш суръатлари пасайиб бормоқда. 2011 йили саноат ўсиши 13,9 фоизни ташкил этган бўлса, бу рақам йил сайин пасайиб, 2014 йилда 8,3 фоизни ташкил этган эди. 2015 йилда эса, бу борадаги кўрсаткич 6,1 фоиздан иборат бўлганди.