Халқ таълим вазирлиги ташаббуси билан бу йил илк маротаба ўқувчиларнинг таътилини мазмунли ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишалб чиқилди. Унга кўра, 9402 та муассасада:

- умумтаълим мактабларида соғломлаштириш майдончалари;

- болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спорт секциялари;

- “Баркамол авлод” болалар марказларида турли тўгараклар;

- болалар мусиқа ва санъат мактабларида мусиқа сабоқлари;

- туман (шаҳар) ахборот-ресурс марказларида китобхонлик тадбирлари ташкил этилади.

Жами 1064 та оромгоҳда 292 676 нафар ўқувчи дам олади. 213 та стационар оромгоҳда 153 861 нафар, 851 та кундузги оромгоҳда 138 815 нафар, “Меҳрибонлик уйлари”нинг 1040 нафар тарбияланувчиси вазирлик тасарруфидаги “Меҳрибонлик-соғломлаштириш” оромгоҳида дам олади.
Қолаверса, шу йилнинг июнь-август ойларида Республика бўйлаб спортнинг 12 тури бўйича “Ёз-2016” спорт мусобақалари ўтказилади.