Американинг Mississippi кўп мақсадли атом сувости кемаси, Осиё минтақаси бўйлаб сафари доирасида Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри портига кирди, деб хабар қилмоқда «Ренҳап» агентлиги Америка ҳарбийларига таянган ҳолда. 

Virginia тоифасидаги сувости кемаси АҚШ флоти таркибидаги энг янгиларидан биридир. Кема 2012 йил июнида турли хил миссияларда иштирок эта бошлаган. 

«141 нафар денгизчидан иборат экипажга эга Mississippi қатор вазифаларни бажара олиши билан сув ости флотининг сўнгги ютуқларини намойиш этади», — дейилади АҚШ сув ости кемалари 7-гуруҳи ахборотида. 

Mississippi’нинг Пусанга кириши «АҚШ ва Корея Республикаси икки томонлама муносабатларини кучайтириш ва кенгайтириш, икки давлат ҳарбий денгиз кучларининг ўзаро ҳаракатларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган».