Олмаотанинг Турксиб тумани суди АҚШ фуқароси Чан Рикини ҳукумат кучларига бўйсунмасликда айбдор деб топди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

"Суд ҳукми билан Чан Рики Қозоғистон Жиноят кодексида кўзда тутилган жиноий ҳаракатни амалга оширишда айбдор деб топилди, унга 25 та минимал иш ҳақи миқдорида 53 025 тенге (334 доллар) жарима белгиланди", деб маълум қилинди судда.

Маълум қилинишича, 22 апрелда Air Astana авиакомпанияси агенти унга тегажоқлик қилаётган ва сўкинаётган 28 ёшли нью-йоркликка чора кўриш илтимоси билан полицияга мурожаат қилган. Кейинроқ америкалик навбатчи қисмга ўтишдан бош тортган ва полициячини ҳақоратлаган. Натижада у қисмга мажбурий равишда етказилган.